СПОРТ

«Реал»нинг 15 йиллик футболчиси жамоани тарк этмоқчи

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес жамоани тарк этмоқчи.

“Эл Наcионал” нашрининг хабар беришича, 30 ёшли футболчи Карло Анчелотти мураббийлигидаги жамоада асосий таркибга кира олишига ишонмаяпти ва ёзда бошқа клубга кўчиб ўтишни хоҳламоқда. Шу орқали, у ўзини кўрсатишни ва Испания миллий жамоасининг Қатардаги Жаҳон чемпионатида майдонга тушадиган асосий таркибига кириб олишни кўзламоқда.

Ўз навбатида, “қироллик клуби” ҳам Васкес учун камида 10 млн фунт-стерлинг атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Лукаснинг “бланкос” билан амалдаги шартномаси 2024-йилнинг ёзигача мўлжалланган. У 2007-йилдан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan