СПОРТ

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди

Шоҳруҳ Садиров Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу спорт тури бўйича қитъа чемпионатидаги илк бош соврин ҳисобланади.

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида Шоҳруҳ Садиров ёшлар ўртасида трап йўналишида Ўзбекистон тарихидаги илк олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Трап — стенддан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказиш майдони. Унинг думалоқ стенддан фарқи йўналиш рақамлари тўғри чизиқда жойлашган бўлади. Трап мусобақалари 1990 йилдан бери Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Иккинчи ўрин қозоғистонлик Максим Бедаревга, учинчи ўринга эронлик Муҳаммад Бейранвард насиб этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan