Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси «CAFA Nations Cup-2023» турнири гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Туркманистонга қарши майдонга тушади.
ЎФА матбуот хизмати ушбу ўйин олдидан қуйидагича баёнот берди: «Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nations Cup-2023” турнирининг Туркманистонга қарши учрашувда қатнаша олмайди. Бугунги ўйинда жамоамизни ёрдамчи мураббий Алеш Чеҳ бошқариб боради».
Маълумот учун, дастлабки турда Катанец бошчилигидаги «оқ бўрилар» Уммон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.