ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ДХХ Хоразмда йўл қурилиш ташкилоти бўлим бошлиғини қўлга олди

У асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 млрд 306 млн сўм талаб қилган.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Хоразм йўл қурилиш” МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан, асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 млрд 306 млн сўм талаб қилиб, шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Давлат кадастрлари палатасининг Хива туман филиали ходими ўзининг қайнотаси номида бўлган 4000 квадрат метр ер майдони 2021 йилда харидорга нотариал тартибда сотилганини била туриб, гўёки ушбу ер майдонида унинг ҳам улуши бўлганини рўкач қилиш орқали, ерни сотиб олган фуқародан ўз улуши сифатида 60 минг АҚШ доллари бериши кераклигини талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни таниши орқали олган вақтида ушланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan