АДАБИЁТ

Ал Ҳаким ат-Термизийнинг “йўқолган” асарларидан бири топилиб, нашр этилди

Ал Ҳаким ат-Термизийнинг Мовароуннаҳрда Қуръон шарҳига бағишланган илк асар сифатида баҳоланган китоби бугунгача “йўқолган” деб келинарди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов изланиш олиб бориб, ушбу асар қўлёзмасини Туркиянинг Бурдур шаҳридан топди ва уни нашрга тайёрлади.

Дунё тадқиқотчилари эътиборига ҳавола этиш мақсадида асар араб тилида Истанбул шаҳридаги “Дор ал-кутуб-арабийя” нашриётида “Баҳр ат-тафсир” (“Тафсир уммони”) номи билан чоп этилди. Асар ўзбек тилида ҳам нашр этилади.

Эслатма: Ал Ҳаким ат-Термизий (820-932) юртимизда тасаввуф ва тафсир илмининг ривожланишини бошлаб берган қомусий олимлардан ҳисобланади. Олим 400 дан ортиқ китоб ёзган бўлиб, улардан 60 га яқини бизгача етиб келган. Алломанинг асарлари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истанбул ва Лондон каби шаҳарлардаги қўлёзмалар жамғармаларида сақланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan