СПОРТ

“Йилнинг энг яхши спортчиси” 2024 йилнинг февраль ойида рингга кўтарилади

2023 йилнинг энг яхши спортчиси, дея эътироф этилган боксчимиз Абдумалик Халаковнинг навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.

Тошкентда бокс бўйича ўтган тарихий жаҳон чемпионати олтин медаль соҳиби, Хончжоуда ташкил этилган 19-Осиё ўйинлари ғолиблигига эришган ҳолда Париж-2024 Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритган Халаков навбатдаги жангини келаётган йилнинг февраль ойида ўтказади.

Бу ҳақда Абдумалик Халаков журналистларга берган интервьюсида гапириб ўтди. Унинг таъкидлашича, навбатдаги жанги профессионал боксда эмас, Халқаро бокс ассоциацияси тизимидаги «Чемпионлар оқшоми» мусобақасида бўлиб ўтади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan