СПОРТ

Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирнинг ярим финалига йўл олди

Шахмат бўйича “Chessable Masters” халқаро турнири баҳслари давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ғолиблик учун курашяпти.

Плей-офф тизимида ўтаётган турнирнинг 1/4 финалида Нодирбек ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5 : 1,5 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.

Бугун, 5 апрель куни Абдусатторов мусобақанинг 1/2 финалида россиялик Денис Лазавикка қарши баҳс олиб боради. Ғолиб шахматчи турнирнинг финал босқичига чиқади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan