
Париж Олимпиадасининг бокс баҳсларида энг оғир вазнли чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилди. +92 кг вазнда медаллар учун кураш олиб бориши кутилган қозоғистонлик Қамшибек Кўнкабаев мусобақани эрта тарк этди.
Дастлабки жангда Кўнкабаев 25 ёшли испаниялик Айюб Гадфа билан тўқнаш келиб, имкониятни бой берди. Жанг ҳакамлари 3:2 ҳисобида Гадфанинг ғалабасини қайд этди.
Эътиборлиси, 32 ёшли Кўнкабаев Олимпиада финалида Баҳодир Жалолов тўқнаш келиши кутилаётганди.