Унга кўра, мусобақанинг саралаш босқичини «Ўзбекистон-1» ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби жамоалари бошлаб берди.
Кеча — Сурхондарё вилоятида илк бор ўтказилаётган улоқ-кўпкари мусобақасининг биринчи кунида Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида хорижлик ва мамлакатимиз чавандозлари жамоаларининг майдонга тушиши қуръа ташлаш йўли билан очиқ, ошкора аниқлаб олинди.
Беллашув олдидан жамоаларга мусобақанинг тартиб-таомиллари тушунтирилди. Иштирокчилар ҳамда мухлисларга ҳакамлар ва жамоалар аъзолари таништирилди.
Бугун, соат 10:00да халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бошланади. Шундан сўнг соат 11:00дан энг эпчил, энг абжир чавандозлар ярим финал ҳамда финал мусобақаларида иштирок этади ва ғолиб жамоалар аниқланади. Соат 16:00да ғолиб ва совриндарларни тақдирлаш маросими ўтказилади.