СПОРТ

Можаро жиддийлашмоқда: Украина Премер-лигаси ҳам тўхтатилди

Украина Премер-лигасининг расмий сайти чемпионат учрашувларининг бир қанча муддатга тўхтатилгани ҳақида маълумот берди.

«Украинада жорий қилинган ҳарбий ҳолат сабабли Премер-лига ва миллий чемпионатнинг бошқа барча лигалари вақтинча тўхтатилди», — деб ёзади Украина Премер-лигаси расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Украинанинг кўплаб шаҳарларидаги ҳарбий обектлар, қурол-яроғ омборлари Россия ракеталари ёрдамида ўққа тутилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбийларга жавоб зарбаларини беришни буюргани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan