ДУНЁ

Украина ва Россия воқеалари фонида иқтисодиётда юз бераётган асосий воқеалар: рубл қадрсизланмоқда, нефт ва газ қимматлашмоқда

Россия рубли халқаро савдоларда қадрсизланмоқда. 24-феврал, пайшанба куни эрталаб биржаларда евронинг нархи 101 рублга, долларники эса 90 рублга яқинлашди.

Айирбошлаш пунктларида доллар 95 дан 108 рублгача, евро эса 105 дан 120 рублгача сотилмоқда

Бу — тарихий воқеалар. Ҳатто 2014-йилда, Қрим воқеалари содир бўлганда ҳам рубл бу даражада қадрсизланмаган эди.

Россия биржалари вақти-вақти билан савдоларни тўхтатиб турибди. Россия Марказий банки рубл курсини ошириш учун валюта интервенсияларини эълон қилди.

Нефт ва газ

Брент маркали нефт нархи 2014-йил сентябр ойидан бери биринчи марта бир баррел учун 103 долларгача кўтарилди. Европада газ алмашинуви нархи 41 фоизга ошди. Бу газ фючерслари учун 190 еврога яқинлашган ўтган декабрдан бери энг юқори ёқилғи нархидир.

Қимматбаҳо металлар

Олтин 1,63 фоизга ошиб, троя унсияси учун 1938 долларни ташкил қилмоқда. Палладий эса 1,64 фоизга ошиб, унсияси учун 2522 долларни ташкил қилмоқда.

Кумуш эса 1,8 фоизга ошиб, унсияси 25 долларни ташкил қилди. Платинанинг нархи эса 0,95 фоизга ошиб, 1102 долларга етди.

Компаниялар

Рубл курсидан кейин Россия компанияларининг акциялари кескин тушиб кетди. Айрим компания акцияларининг пасайиши деярли 50 фоизни ташкил этди. Россия компаниялари учун “Қора пайшанба”:

Транспорт

Мамлакатлар ва авиакомпаниялар Украинага парвозларни бекор қилишди. Узбекистан Аирwайс Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан Киевга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди.

Хизматлар

Фойдаланувчилар Телеграмъдаги узилишлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришмоқда. Доwндетеcтор маълумотларига кўра, 2500 дан ортиқ хабарларда хатолар кузатилган.

Санкциялар

Россияга қарши янги санкциялар ҳали жорий этилмаган. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россия иқтисодиётининг стратегик тармоқларига қарши санкциялар жорий этишини ва Россия банкларининг Европа молия бозорларига киришини тўсиб қўйишини маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan