ДУНЁ ИЛМ-ФАН

Украинадаги ўзбекистонлик талабалар ўқишни ўз ватанида онлайн шаклда давом эттириши мумкин

Украинадаги барча ОТМларга ҳар қандай сабабга кўра талабаларни ўқишдан четлаштиришдан сақланиш тавсия қилинган.

Унга кўра, Украина Таълим ва фан вазирлиги 2022-йил 25-январдаги 1/1266-сонли ва 2022-йил 15-февралдаги 1/2588-22-сонли хати билан Украинанинг барча олий ўқув юртларига масофавий таълимни жорий этишни тавсия қилган. Мамлакат ОТМларига ҳар қандай сабабга кўра талабаларни ўқишдан четлаштиришдан сақланиш топширилган, ўқишни мустақил равишда тарк этиш истагини билдирган талабалар бундан мустасно.

Ушбу қоида тиббиётдан ташқари барча мутахассисликлар талабаларига тегишли.

Юқоридагиларни ҳамда ҳаво қатновида кузатилган узилишларни ҳисобга олган ҳолда ўзбекистонлик талабаларга ўз ватанларида ўқишни масофавий шаклда давом эттириш имкониятларини кўриб чиқиш тавсия этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan