Uncategorized ЎЗБЕКИСТОН

Навоийда боғча тарбиячилари кўп қаватли уйларнинг подездларини ювишга жалб қилингани аниқланди

Ижтимоий тармоқда тарқалган Зарафшон шаҳрида тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подездларини ювишга жалб қилингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Навоий вилояти Бандлик бош бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, фуқаролар кўп қаватли уйларнинг зинапояларини тозалаш ишларига мажбурий жалб этилган. Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан маъмурий жарима қўлланган. Таъкидланишича, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун бузилишларнинг олдини олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда ъDmi.mehnat.uzъ сайтига мурожаат қилишингиз мумкин. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилгани, Андижонда уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган ҳоким ўринбосари 13,5 млн сўм жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan