ДУНЁ МУЛОҲАЗА

26 июнь – халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул   қилган резолюциясига (№42/112). биноан ҳар йили 26 июнда Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking) нишонланади. Ҳар йили ўтказиладиган тадбирларга алоҳида ном берилади.

Жаҳонда қайд қилинадиган ўлимларнинг 43та сабабидан гиёҳвандлик оқибатида содир бўладиган ўлим 19 ўринда туради. Гиёҳвандликка қарши курашда илк бор бундан юз йиллар муқаддам ҳамкорлик қилина бошланди. 1909 йилнинг февраль ойида 13та давлат вакиллари Осиёда гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши кураш мақсадида Шанхайда тўпланишди. Ўшанда Шанхай комиссия ташкил этилган эди.

Бангиларнинг қурбони ҳар бир киши бўлиши мумкин. Гиёҳвандликка мубтало бўлиш нафақат бир шахснинг муаммоси, балки уларнинг оиласи, қолаверса жамият учун ҳам жиддий оғриқдир.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan