ЖАМИЯТ

Профилактик тадбир: онлайн ўйинлар ва букмекерликнинг салбий оқибатлари

Ҳозирги кунда дунёдаги глобаллашув шароитида ахборот-комуникация технологияларининг ривожланиши натижасида рақамли иқтисодиёт оммалашиб, турли кўринишдаги пул маблағлари ишлаб топиш имконини берувчи ахборот тармоқлари ёки қизиқарли ўйинлар пайдо бўлаётганлиги ҳарбий хизматчиларнинг ҳам қизиқтирмасдан қолмайди.

Ўрганишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги вақтларда қўшинларда ҳарбий хизматчиларнинг интернет тармоғи орқали “1х вет” букмекерлик идораларида рўйхатдан ўтиб, катта миқдордаги пул маблағлар тикиши, онлайн казинолардан бонуслар ва преференциялар олиш мақсадида хизматдошларини ҳам онлайн тотализаторга жалб қилаётганлиги ҳолатлари маълум бўлмоқда.

Мазкур ҳолат, молиявий етишмовчилик ёки турли ижтимоий-маиший муаммоларни бошидан кечираётган ҳарбий хизматчиларнинг онлайн казиноларга пул тикиб қарздорликларининг ортиб кетишига ва шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда бўлинмаларнинг жанговар шайлигига путур етказиши мумкинлигини хулоса қилиш мумкин.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни “1х вет” букмекерлик тўғрисидаги тушунчаларини ошириш, ҳар хил  онлайн ўйинларга қизиқиб адашиб қолмасликларининг олдини олиш мақсадида  “1х вет – букмекерлик аср балоси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича масъул офицер подполковник Зуфар Юсупов олиб борган тадбирда ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар

Тадбир давомида мавзуга оид фильм намойиш этилди.

.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan