САЛОМАТЛИК Фойдали

Кўз чарчоғини оладиган машқларни биласизми?

Компьютер қаршисида, китоб ўқиганингизда, телевизор томоша қилганингиздан кўзингиз чарчаганини сезсангиз, қуйидаги машқларни бажаринг.

Бошни мутлақо қимирлатмасдан, кўз қорачиқлари аввал чапдан ўнгга, кейин ўнгдан чапга айлантирилади, яъни катта доира бўйлаб ҳаракатланиши керак.

Юқорига қараб, нигоҳни секингина ўнгга кўчирилади (кўзнинг юқориги ўнг бурчагига қараган ҳолда). Кейин нигоҳни пастга ўнг бурчакка тушуриб, секин-аста чап бурчакка кўчирилади (чапга қараган ҳолда). Нигоҳларни яна юқори кўтариб, кўзнинг пастки чап бурчагига қаралади.

Кейин бу машқларнинг ҳаммаси тескари йўналишда бажарилади. Сўнг нигоҳингизни имкон борича юқори кўтариб, жадал пастга туширасиз. Шу ҳаракатни 10 марта такрорлагач, кўз қорачиғи бир марта чап бурчакка имконият борича кўчирилади. Машқ доиравий ҳаракат билан тугатилади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan