ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бойсун кўмир конидаги талон-тарожлик

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бойсун туман инспекцияси инспекторлари томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Фуқаро Х.Ш. томонидан Бойсун кўмир конидан ноқонуний равишда кўмир захирасини ўзбошимчалик билан талон-тарож қилинаётганлиги аниқланди.

Қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 млн. 230 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan