ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда уруғлик буғдойни пуллаган мудир қўлга олинди

Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖга қарашли Шеробод дон маҳсулотларини қабул қилиш шаҳобчасида тезкор тадбир ўтказилгани хабар қилинмоқда. Аниқланишича, шаҳобча мудири Б.М. ва таҳлилчиси Ғ.Т.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, Музработ дон қабул қилиш шахобчасидан чиқим қилинган 129,3 млн. сўмлик 27720 кг. уруғлик буғдой маҳсулотларини Шеробод дон маҳсулотларини қабул қилиш шахобчасига кирим қилишмаган. Ҳуқуқбузар ушбу маблағларни талон-тарож қилиш мақсадида уруғликни харидорга 83,0 млн. сўмга сотиб, пулларни олаётган вақтда  ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan