ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Сариосиё туманидаги жанжал ҳолати акс этган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги жанжал ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу видеолавҳада акс этган воқеа бўйича расмий маълумот берди.

yicha rasmiy ma’lumot berdi.

Foto: IIV huzuridagi Tergov departamenti

Маълум бўлишича, 21-июн куни соат 17:30 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Лутфикор” маҳалласидан ўтувчи Сариосиё—Узун йўналишидаги автомобил йўлида 31 ёшли М.Я. Нехиа машинасини ҳайдаб кетаётганида ўзи билан бир йўналишда Cобалтъни бошқариб кетаётган 21 ёшли Р.М. чиқиб қолган.

Улар бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида ўзаро тортишиб қолган, сўнг Нехиа ҳайдовчиси М.Я.нинг шу яқин атрофда турувчи 55 ёшли амакиси О.Я.нинг уйи ёнида тўхтаган Cобалтъдан Р.М. ва унинг укаси 18 ёшли У.М. тушиб, Нехиа ҳайдовчиси М.Я. ва унинг амакиси билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига қасддан тан жароҳати етказган.

Шу куннинг ўзида соат 18:30 да Cобалт эгаси Р.М. укаси У.М., 41 ёшли отаси О.Х. ва 32 ёшли амакиси Х.О. билан Нехиа ҳайдовчиси М.Я.нинг амакисиникига бориб, унинг қариндоши бўлган 31 ёшли О.Н.нинг танасининг дуч келган жойларига қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг соат 20:20 да М.Я. ва унинг жанжалдан хабар топган 5 нафар қариндоши биргаликда О.Х.га тегишли бўлган кичик корхона биноси олдига бориб, О.Х. ва унинг ўғиллари Р.М., У.М.га қўл ва оёқлари билан баданларининг турли соҳаларига қасддан уриб, тан жароҳатлари етказган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan