ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бойсунлик валютафуруш фаолиятига чек қўйилди

Департаментнинг Бойсун туман бўлими ходимлари томонидан мавжуд тезкор маълумотга асосан Бойсун туман эски автошохбекат ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор рейд натижасида мунтазам равишда валюта савдоси билан шуғулланувчи А.Д. харидорга 2600 АҚШ долларини 26 млн. 442 минг сўмга сотаётган вақтида ушланди ва ҳуқуқбузардан жами 2600 АҚШ  доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan