САЛОМАТЛИК Фойдали

Тонгда бош оғришининг сабаблари ва ечимлари

Эрталабки уйқудан уйғониш билан бош оғриғини ҳис қилишнинг турли сабаблари бўлиши мумкин.

Мигрень

Ер юзидаги 10-20 % одамни мигрень муаммоси қийнайди. Тонгги соат 4 дан 8 гача организмда кам миқдорда эндорфин ва энкефалин, шунингдек, қон босимини ошишига сабаб бўладиган адреналин ажралиб чиқади. Шунинг ҳисобига эрталаб бош оғриғи безовта қилиши мумкин. Мигренда, асосан, бошнинг бир тарафида ўқтин-ўқтин оғриқ, кўнгил айниши кузатилади. Оғриқ кучлилигидан ишлаш ва дам олишга лаёқат бўлмаслиги мумкин.

Нима қилиш керак?

Симптомлар тўғри келгани билан ташхис аниқ бўлиши учун неврологга мурожаат қилиш керак.

Уйқусизлик ёки чала ухлаш

Уйқу билан боғлиқ муаммо организмнинг тонгги тикланишига халақит беради, бунинг оқибатида эса бош оғриғи кузатилади. Организм тиниқиб олиши, энергияга тўла бўлиши ва саломатликда муаммолар кузатилмаслиги учун ҳам Америка миллий уйқу фонди мутахассислари кунига 7-8 соат ухлаш кераклигини таъкидлайди.

Нима қилиш керак?

Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг, кундузи ухламанг. Ётоқхонангиз тинч, ортиқча шовқинларсиз, қоронғи бўлишига эътибор беринг. Бундан ташқари, қаҳвани камроқ ичишга ҳаракат қилинг.

Кофеин етишмаслиги синдроми

Қаҳвага қарам инсон тўсатдан қаҳва ичмай қолганида мазкур синдром кузатилади. Қаҳва таркибидаги кофеин мияга таъсир қилади, уни истеъмол қилишдан тўхташ эса бош оғриғига сабабчи бўлиши мумкин.

Нима қилиш керак?

Қаҳва ичишни буткул бас қила олмасангиз, ичиш миқдорини камайтиринг. Кунига 5 финжон ичиш одатингиз бўлса, бир ҳафта 4, кейинги ҳафта 3 финжон ичинг.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan