ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

Сессия яқин. Коррупция ва таниш-билишчиликдан тозалаб, шаффофликни ошириш керак

Тез орада юртимиздаги барча ОТМларда 1-семестр бўйича якуний назоратлар бошланади. Таълим тизимидаги энг оғриқли муаммолардан бири ҳам айнан шу ерда, яъни ҳар йили ОТМларни билими паст минглаб талабалар турли йўллар билан бемалол тугатиб, диплом олиб кетишмоқда.

Шу сабабли ОТМлардаги сессия жараёнларини тезроқ коррупция ва таниш-билишчиликдан тозалаб, шаффофликни ошириш керак.

Бунда жамоатчилик назоратининг роли ҳам муҳим.

Шунга кўра, Тошкент давлат юридик университети маъмурияти ташаббуси билан жамоатчилик вакилларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи ташкил қилмоқчимиз.

2020 йилнинг 13–31 январь кунлари ТДЮУда якуний назорат кунлари (сессия) бўлиб ўтади.

Якуний назорат ишлари талабалар томонидан тегишли фанлар доирасида белгиланган аудиторияларда, 2 кишидан кам бўлмаган кузатувчи назорати остида 2 соат давомида ёзма шаклда олиб борилади.

❗️Қадрли жамоатчилик, ота-оналар, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар!

Марҳамат, Тошкент давлат юридик университетидаги якуний назорат жараёнларини бевосита кузатиб боринг ҳамда жамоатчиликни бу тизимдан хабардор қилинг!

Мазкур жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этиш истагида бўлган ёки жараёнларни ёритмоқчи бўлганлардан қуйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтишларини илтимос қиламиз:

https://forms.gle/QBHiiqaDmNTRb7ex5

Таълим жараёнида шаффофликни таъминлашга яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда фидойи инсонларга миннатдорлик билдирамиз.

Хушнудбек Худойбердиев