ЎЗБЕКИСТОН

Бугун айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ  бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.      

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10, айрим жойларда 12-14 даражагача илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.    

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ,  4 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.    

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

2 февраль куни республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.    

2 февралда республика бўйлаб вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан,  ёмғир кўринишида бўлади. Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларининг баъзи жойларида кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.    

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор)  бўлади.    

Кутилаётган кучли ёмғирлар туфайли 2-3 февраль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.  

2-6 февраль кунлари республика ҳудудлари бўйлаб қор кўчиши хавфи бор.    

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan