СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Тошкент шаҳрида прописканинг куни битди…

2020 йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади.

Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи
ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади.

Бу Илм-фан ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

 

Манба: 2020.strategy.uz