ЖАМИЯТ

Қумқўрғонда мактаб директори ушланди

Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотга асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қумқўрғон туманидаги умумий ўрта таълим мактаблардан бирининг директори З.М. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактаб ўқувчиси давлат имтиҳонларида қатнашмаган бўлсада, фан ўқитувчиларига имтиҳон баҳоларни мажбурий қўйдиртириб, аттестатни бериш эвазига мазкур ўқувчининг отаси А.М.дан 250 минг сўм пулларни хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Қумқўрғон туманидаги мактаб директори З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.