ЖАМИЯТ

“Агробанк” қизириқлик фермернинг 70 млн. пулини кимдан сўраб ва қаерга ўтказди…!?

Facebook ижтимоий тармоғида “Агробанк” ходимлари фермернинг 70 млн. пулини кимдан сўраб ва қаерга ўтказди…!? Ёки Қизириқда фермерларни синдириш бошланганми!?сарлавҳали хабар жойлаштирилган.

“Қизириқ туманидан фермер онанинг президентга Мурожаати.

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани «Обод юрт» маҳалласидаги «Темур Пухтаев» фермер хўжалиги раҳбари Мустафоқулова Райима опанинг иддао қилишича, хўжалик ҳисоб рақамидаги 70 миллион соф даромадини Қизириқ тумани “Агробанк” филиали ходимлари бошқа йўналишга ўтказиб юборишган.

Президентимиз фермерга тегинма, у давлатни ва халқни боқади, деб турганда Қизириқ тумани мутасаддилари, нима қилаяпсиз!?

Фермерни солиқдан қарздор қилиб, турли баҳоналар билан ерини тортиб олиш ўйиними, деган фикрга келинмаяптими?

Фермер опа 2-3 ойдан бери сарсон пулини ололмай. Қизириққа Алишер Усмонов келганда ҳам борганида, маъсуллар опани “ёзувчи” деб хабар беришган экан.”-дейилади мурожаатда.

“Диёр24”.уз мазкур ҳолат юзасидан воқеалар ривожини кузатиб боради.