ЖАМИЯТ

“Сариосиё” чегара божхона постида патрон тайёрлаш ускунаси ва 100 та гилза ушланди

Сурхондарё вилояти божхона ходимлари навбатдаги қонун бузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйди.

Давлат Божхона қўмитасининг хабарига кўра, Сурхондарё вилояти “Сариосиё” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган хорижий давлат фуқароси Ш.Н божхона назоратидан ўтказилган. Текширув натижасида, ушбу шахснинг қўл сумкаси ичидан 100 дона “Record” номли 16 калибрли порохсиз гилзалар, 200 дона рангсиз патрон учун полиэтилен контейнерлар ва бир дона оқ рангли “УПС-5” номли патрон тайёрлаб бериш учун комплект ускуналари борлиги аниқланди.

Фото: customs.uz

Хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.