ЖАМИЯТ

Фуқароларидан ножўя хатти-ҳаракатини “удалит” қилиш эвазига пул талаб қилган маҳалла раиси

Маҳалла жамиятнинг бошланғич, муҳим бўғини. Маҳаллаларда мисоли бир оиладаги каби қадрият ва анъаналарни шакллантириш, маҳалладош тақдирларга дахлдорлик муҳитини яратиш ғоялари илгари сурилиб келинади давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларда. Маҳаллаларимиз фаолияти қандай? Чақириқларга “лаббай” дея оляптими?

Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги маҳаллалардан бирининг раиси фуқаролар Н. ва Х. нинг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан берган тушунтириш хатлари ва фотосуратларни тарқатмаслик ҳамда телефонидан ўчириб ташлаш эвазига Н. дан дастлаб 5 млн. сўм пул талаб қилиб, шундан 1 млн. сўмни хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan