ЖАМИЯТ

Солиқ қарздорлиги учун мулк аукционга чиқарилди

Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан, қарздор “Жарқўрғон пахта тозалаш» АЖдан ўз вақтида тўланмаган
5 миллиард 823 миллион сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ихтиёрий муддат белгиланган ҳолда қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Бироқ, солиқ қарздорлиги ихтиёрий муддат ичида бартараф этилмаганлиги сабабли, қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари юборилди. Натижада, жами 1 миллиард 176 миллион сўм қарздорлик ундириб олинди ва бюджетга йўналтирилди.

Шунингдек, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Д.Назаров томонидан қарздор жамиятга тегишли “Офтобқўрғон” маҳалласида жойлашган Боботоғ пахта қабул қилиш пунктининг Пиллахона биноси хатловга олиниб, реализация қилиш мақсадида 1 миллиард 979 миллион сўм бошланғич нарх билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Мажбурий ижро бюроси  органлари томонидан солиқ қарздорликларини ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan