ЖАМИЯТ МУРОЖААТ

Қизириқдан нореал қарздорлик ҳақида мурожаат

Diyor24.uz таҳририятига Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаро Назаров Муртазодан видеомурожаат келиб тушди. Унда таъкидланишича, истеъмолчининг номига электр энергияси бўйича нотўғри қарздорлик ёзилмоқда, бу борадаги тегишли идораларга мурожаатлари қаноатлантирилмаяпти.

P/S: Биз ушбу мурожаат бўйича Қизириқ тумани электр тармоқлари корхонаси, Мажбурий ижро бюроси Қизириқ тумани бўлими мутасаддилари ўрганиш олиб бориб, фуқаро Назаров Муртазога амалий ёрдам берадилар, деган умиддамиз. Жараён саҳифаларимиз орқали ёритиб борилади.