ЖАМИЯТ

Судья ва суд ходимларининг ота-оналари ҳамда уларнинг яқинлари билан суҳбат ўтказилди

Сурхондарё вилоят суди ташаббуси билан жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди ва Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьялари ҳамда ушбу судларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ота-онаси, яқин қариндошлари билан танишилди.

Уларнинг оилавий шароитини ўрганиш, фарзандининг ишдаги ва ишдан ташқари бўлган вақтининг биргаликдаги кунлик назоратини олиб бориш лозимлиги, фарзанд келажагига бефарқ қарамасдан ҳамкорлик ўрнатиш, суд ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларини содир этилмаслиги, коррупцион ҳолатлар юзасидан барвақт хабар бериш лозимлиги, шунингдек, суд ходимларининг доимий малакасини ошириб боришда назорат ўрнатиш юзасидан ҳар бир суд ходимининг ота-онаси ва уларнинг яқин қариндошлари билан ўзаро давра суҳбати ташкил этилди.

Бугун фуқаролар нафақат суддан адолат излаши, балки судда адолат борлигига ишониши ҳам керак. Коррупция номли иллат эса адолатнинг қарор топишига ҳам яхшигина тўсиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли суд тизимида коррупциянинг олдини олиш борасидаги ишлар бугун нафақат тизимли ташкилланди, балки асосий мақсадлардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Айнан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сон Қарори билан тасдиқланган 2017- 2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизими суд амалиётига жорий қилинди.

Шу каби, судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш, махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш, суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш белгиланди.

Судлар фаолиятига бундай замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиниши ва унинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни енгиллаштириш, умуман одил судловни амалга оширишни, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлайди.

Қарорнинг туб моҳияти шундан иборатки, судлар фаолиятини очиқлаш судларда қонунийлик ва адолатни ўрнатиш ортиқча сансалорликларга йўл қўймасдан суд ишларини сифатли ташкил этиш, фуқароларга қулайликлар яратиш, энг асосийси инсон омилини чеклаб коррупцион ҳолатларни олдини олиш ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бюрократик қоғозбозлик билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этиш қонунийликни мустаҳкамлаш каби барча жараёнлар адолатли ва шаффоф тарзда эришиш назарда тутилган.

Бу борада биз эндиликда коррупцияга қарши курашишда замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиладиган ва ҳар бир соҳага инсон омилисиз онлайн дастурлар жорий қилинган адолатли ҳамда шаффоф тизим яратишимиз зарур.

Давра суҳбатида туман (туманлараро) суди раислари ҳам сўзга чиқиб, ҳозирги кунда суд ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни содир этмаслик, улар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида фикрлари тингланди.

Давра суҳбати якунида суд ходимларининг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, фарзандининг ишдаги ва ишдан ташқари бўлган вақтини биргаликда кунлик назоратини олиб бориш ҳамда фарзанд келажагига бефарқ қарамасдан ҳамкорлик ўрнатиш ҳақидаги фикр-мулоҳазалари эшитилди.

РУФАТ БЕГИМОВ, Сурхондарё вилоят суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan