ЖАМИЯТ

Тошкентда чоршанба-пайшанба кунлари кўпчилик учун хавфли бўлмаган 4 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкин. Шифокорнинг сўзларига кўра, бўрон вақтида артериал гипертония ва бронхиал астма билан оғриган одамлар кўпроқ азият чекади, шу боис бу вақтда камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Tошкентда чоршанба-пайшанба кунлари кўпчилик учун хавфли бўлмаган 4 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкин. Шифокорнинг сўзларига кўра, бўрон вақтида артериал гипертония ва бронхиал астма билан оғриган одамлар кўпроқ азият чекади, шу боис бу вақтда камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади. 

Тошкент шаҳрида 15−16 июнь кунлари шимолий ярим шардаги фаол магнит бўронининг G3 даражали кучга эга 4 баллик таъсири кузатилиши прогноз қилинмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулахатов.

Унинг сўзларига кўра, G3 даража — кўпчилик учун хавфли даража эмас. Бироқ магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат, инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа, энергетика тизимларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

«Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриқ кузатилади. Бу пайтда инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади», — деди мутахассис.

Шунингдек, бу вақт оралиғида юқоридаги ҳолатни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алькогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди. Овқатланиш рационига балиқ ва кўкатларни киритиш маъқул.

ССВ бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидованинг таъкидлашича, магнит бўрони инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, бундан айниқса, артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади.

«Магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган. Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кўпроқ ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган банан ва бошқа цитрус неъматлардан истеъмол қилиш зарур», — деди у.

Унинг таъкидлашича, сурункали касалликларга чалинганлар ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим. «Кун давомида бир марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради. Қон босимидан шикояти бор беморлар кўпроқ сув ичиб, шўр таомларни камроқ истеъмол қилганлари маъқул. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади», — деди ССВ бош неврологи.

Магнит бўронлари — компас магнит милининг сурилишини қўзғатувчи Ер магнит майдонининг кескин ўзгариши ҳисобланади. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг катта ҳудудларида, баъзан бутун Ер юзида кузатилади. У кўпинча, тун вақтига тўғри келади ва одатда, қутбий ёғду, момақалдироқ, зилзила пайтида содир бўлади ҳамда ҳар 11 йилда кузатиладиган Қуёш фаоллигининг кучайиши даврида тез-тез такрорланиб туради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan