ЖАМИЯТ

СУРХОНДАРЁ – “Янги қурилган кўп қаватли уйларда муаммолар қалашиб ётибди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри «Фаровон» массивидаги 20-21-22-уйлар фуқаролари номидан ёзмоқдамиз. 2019 йилда қурилган кўп қаватли уйларда қурилиш-монтаж ишлари тугалланмаган, ишлар чала ва сифатсиз бажарилган.

Лифт умуман ишламайди, ёш болали, ҳомиладор аёллар ва қариялар 5-7-қаватларга чиқишда қийналмоқда. Юқори қаватларга сув ҳам чиқмайди. Болалар майдончаси жиҳозлари етарли эмас, бори ҳам аллақачон яроқсиз аҳволда. Электр тармоқлари жиҳозлари тўлиқ ўрнатилмаган, бунинг устига, симлар очиқ ҳолда – хавфли аҳволда ташлаб кетилган.

Уйлар ертўласига қараб бўлмайди. Тротуар, йўлак ва автотураргоҳда қуйилган бетон ҳозирданоқ ёрилиб ётибди.

Кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизими талабга жавоб бермайди. Домофонлар ва кузатув камералари ўрнатилмаган. Ҳатто чиқинди қутилари ҳам йўқ. Хуллас, муаммолар қалашиб ётибди. Фаровон массивининг ҳақиқатан фаровон бўлишида амалий ёрдам сўраймиз”.

 

Манба: @sizdantelegram