ҚИЗИҚАРЛИ

12 февралга доир қизиқарли маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Жаҳон почта иттифоқига аъзо бўлди. 

1994 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Жаҳон почта иттифоқига аъзо бўлди.

1990 йиллардан Ўзбекистонда почта алоқаси ташкилоти қайта қурилди, почта хизматларини ривожлантириш , янги техника ва технологияларни жорий этишга катта эътибор берилди. 1997 йилдан курьерлик ва электрон почта хизматлари, 1999 йилдан реклама бўйича хизматлар кўрсатиш бошланди. Ўзбекистон Жаҳон почта иттифоқи (ЖПИ) аъзолигига  қабул қилинганидан  кейин (бу иттифоқ 1874 йилда ташкил топган, 189 давлат аъзо, штаб квартираси Берн –Швецарияда) халқаро почта айирбошлашларда қатнаша бошлади. 1997 йилда “Халқаро тезкор почта” акциядорлик жамияти ташкил этилди. 1998 йилда жаҳондаги 84 та, 2003 йилда 94 та давлат билан почта айирбошлаш (алмашиш) йўлга қўйилди. 2000 йилдан “Халқаро тезкор почта”  ЕМS кооперативи аъзоси ҳисобланади. 2001 йилдан “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 14 та худудий филиалларида интернет хизматлари кўрсатиш бўйича пунктлар очилган. “Ўзбекистон почтаси” компаниясининг етакчи филиали “Тошкент почтамти ҳисобланади.

 

Қрим Мухтор Республикаси ташкил этилган кун

1991 йил 12 феврал – Қрим Мухтор Республикаси ташкил этилган кун

Қрим Мухтор Республикаси –Украина таркибидаги мухтор республика. Қрим ярим оролида жойлашган. Майдони 27 минг км2. Пойтахти – Синферополь шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 15 туман, 10 шаҳар, 56 шаҳарчага бўлинади.

Қрим ярим ороли – Украина жанубидаги ярим орол. Ғарб ва жанубда Қора денгиз ва шарқида Азов денгизига туташ. Шимолда тор (8 км чамасида) Перикоп бўйни орқали Шарқий Европа текислиги билан туташган. Қрим ярим оролининг шарқида Қора денгиз ва Азов денгизи оралиғида Керчь ярим ороли ғарбида Қрим ярим оролининг бир қисми – Тарханкут ороли жойлашган.

 

Халқаро никоҳ агентлиги куни

Картинки по запросу "Международный День брачного агентства"
12 феврал бутун дунё бўйлаб никоҳ агентликлари куни сифатида нишонланади.

Ушбу байрам 2010 йилда Украина Tаълим вазирлиги томонидан ташкил этилган. Бошқа давлатлар дарҳол ташаббусни қўллаб-қувватладилар: Канада, AҚШ, Италия, Швеция, Франция, Испания.

Биринчи никоҳ идораси 1650 йилда Лондонда очилган. Унинг ходимлари ўз мижозлари учун муносиб жуфтларни излайдилар.

 

1908 йил 12 февралда Ню-Ёркдан Парижга биринчи автомобил пойгаси

 

1947 йил 12 февралда Приморск ўлкасида улкан метеорит қулади