ЎЗБЕКИСТОН

Бугундан иш ҳақи миқдори ошади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 31 декабрдаги қарорига асосан:

2020 йил 1 февралдан, яъни бугундан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;

энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланган.

Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолдирилган – 223 000 сўм.