ЎЗБЕКИСТОН

Кеча Денов туманида “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди

Семинарда Сенат комиссияси раиси Толибжон Мадумаров, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Суяржон Қурбонқулов, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, шунингдек, Денов, Узун, Сариосиё, Олтинсой туманларидаги 262та маҳалла сайлови ўтказувчи комиссиялари аъзолари, ушбу ҳудудлардаги маҳаллаларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар раислари иштирок этди.

Семинарда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод кўрсатиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, қатнашчиларга сайлов жараёнини ўтказиш билан боғлиқ бўлган кўргазмали матриаллар тарқатилди. Айрим маҳаллалар жойларга борилиб ўрганилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan