ЎЗБЕКИСТОН

Кореяга ишга кетиш учун қўйиладиган 7 та асосий талаб

Жанубий Корея Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Бандликка рухсат бериш тизими асосида Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми доирасида юртдошларимиз ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

Фуқаролар Кореяга ишга кетишлари учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига мурожаат этишлари лозим.

Фуқороларга қўйиладиган асосий талаблар:

? 1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.

? 2. Номзоднинг ёши 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши.

? 3. Корейс тилини билиши.

? 4. Судланмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга рухсат (хорижга чиқиш паспорти) мавжуд бўлиши.

? 5. Корея Республикаси ҳудудида бўлиш ва бошқа қонунларини бузмаган бўлиши.

? 6. Соғлом бўлиши ва ранг ажрата олмаслик касаллиги (дальтонизм) бўлмаслиги.

? 7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддат давомида ишламаган бўлиши лозим.

❗️Эслатма: фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳисобланади, хусусий бандлик агентликларининг бунга ваколати йўқ.

Манба: Ташқи меҳнат миргацияси масалалари агентлиги