
Бугун, 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.