ЖАМИЯТ

Термиз Венеция эмаску!

Diyor24.uz таҳририятининг электрон манзилига воҳадошларимиз томонидан йўлланган кўплаб мурожаатлар келиб тушаяпти. Бугунга келиб уларнинг аксариятида ёмғир ёғиши натижасида юзага келаётган муаммолар кўрсатиб ўтилмоқда.

Жумладан, қуйидаги фотомурожаатда

Термиз шаҳридаги 18-мактабгача таълим муассасаси олдидаги ҳақиқий аҳвол акс эттирилган. Мурожаатчининг таъкидлашича, баҳоролди ёғаётган ёмғир ҳар бир раҳбар учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Сабаби ҳали олдинда баҳорнинг серёғин кунлари турибди.

Қолаверса, Президентимиз томонидан мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантиришга эътибор қаратилаётган бир вақтда мутассаддиларнинг бу ҳолатга эътиборсизлиги киши дилини хира қилиши, мурожаатчи томонидан алоҳида таъкидланган.