ДУНЁ ЖАМИЯТ

Хорижий меҳмонлар Узун туманидаги бир қанча сайлов участкаларига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи, Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази вилоят бўлими раҳбари Сирожиддин Саломовнинг билдиришича, 22 декабрь куни мамлакатимизда ўтказилиши кутилаётган Парламент сайловлари жараёнларини кузатиш мақсадида юртимизга кўплаб хорижий меҳмонлар ва кузатувчилар ташриф буюрмоқда.

Хусусан, бугун, 21 декабрь куни Германия Федератив Республикасидан Louden Muhammad Amin ҳамда Россия Федерациясидан Попов Владимир Александровичлар Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги бир канча сайлов участкаларига ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонлар сайловолди тайёргарлик жараёнлари, сайловчиларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда сайловга тайёргарликка юқори баҳо бериб, ўз таасуротлари билан ўртоклашишди.