ЖАМИЯТ

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали аҳоли даромадларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар бугунги кунда ўсимликлар карантини томонидан қаттиқ назорат остига олинган. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш, замонавий, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни хориж бозорларига олиб чиқишда уларга ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий кўмак бериш учун кўп иш қилиняпти.

Айтиш муҳимки, вилоятимиздаги мавжуд экин ерларида етиштирилаётган пахта ва ғалла, мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини турли касаллик ва зараркундалардан муҳофаза қилиш соҳа мутахассислари олдида турган муҳим агротехник талаблардан ҳисобланади. Унга асосан вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарамаси туман бўлимларида мунтазам дала назорати ўтказилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида соҳа ходимлари томонидан самарали ишлар амалга оширилди.

Карантин объектлари ва хавфли зарарли организмларга қарши самарали курашиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича, фитосанитар тозаликни сақлаш мақсадида маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари, ўсимликлар клиникалари вакиллари ва тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари, фермер ва кластерлар иштирокида семинарлар ташкил этилиб, соҳага оид янгилик, енгилликлар ва кенг имтитиёзлар кўлами тушунтирилмоқда.

Ҳар бир соҳада бўлгани каби ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳам ўз касбининг фидойилари бисёр. Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси маъмурияти томонидан узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги ривожида, халқ фаравонлиги йўлида меҳнатлари тахсинга лойиқ бир гуруҳ агронономлар ва давлат карантин инспекторлари фаолият олиб бормоқда. Куни – кеча ана шундай ўз касбининг усталари муносиб тақдирланди.

– Мустақиллик байрами муносабати билан мукофотланганимдан, меҳнатларим қадр топганидан бошим кўкка етди, – дейди Қумқўрғон туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспектори Қурбон Раҳмонқулов. – Менга кўрсатилган эътирофдан янада рухландим. Жамоамиз билан янги марралар сари илдам қадам ташлайверамиз. Қишлоқ хўжалик экинларини хосилини нес нобуд қилмай сақлаб қолишда хар хил фойдали хашаротлар биоэкологияси турларини ўрганиш, кўпайтириш, сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш зарурлиги ўз исботини топмоқда. Қишлоқ хўжалигини янада жадал ривожлантиришда ўсимликларни турли хил зарарли организмлардан атроф-муҳитга зарар этказмаган ҳолда ҳимоялаш муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада ер эгаларига тажриба ва ўз билимларимиз билан кўмак берганимиздан мамнунмиз.

Дарҳақиқат, бугунги кунда ходимларимиз томонидан зарарли организмларга қарши курашишда биологик тарзда курашда ҳам изланишлар олиб борилмоқда. Вилоятимиздаги мавжуд биолаборотияларида табиий перепаратлар етиштирилиб, келгуси йил ҳосили учун тайёр холга келтирилмоқда. Энг муҳими, вохамиз миришкорлари бошоқли, сабзавот-полиз, боғдорчилик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз учун бу ерда керакли консалтинг маслаҳатлари  берилиб, келгусида бу ишлар кўламини янада кенгайтириш борасида изланишлар олиб борилаётир.

ДАВРОН ТАНГИРОВ, Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan