ЖАМИЯТ

Давлат идоралари халқимиз хизматида

Бугунги кунда турли бюкрократик тўсиқларни олдини олиш, коррупцион ҳолатларга барҳам бериш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш – давлат хизматлари марказларининг мақсадига айланган.

Давлат хизматлари марказларининг ташкил этилганига қисқа муддат бўлган бўлсада, шу муддат ичида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари сони, шунингдек аҳолининг давлат хизматлари марказларига бўлган оқими ҳам сезиларли даражада ошди.

Бундан уч йил аввал марказлар орқали 30 дан ортиқ хизматлар кўрсатилган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 150 дан ортди. Жорий йилда ушбу хизматлар сонини 200тага етказиш кўзда тутилган.

Афсуски, яратилаётган бу қулайлик ва енгилликлар ҳақида фуқароларимизнинг аксарияти етарли маълумотга эга эмас. Шу сабабли ҳам ҳалигача турли идораларга учраб, сарсон бўлмоқда ёки фирибгарликнинг тузоғига илинмоқда. Ёки ягона интерактив давлат хизматлари партали яни my.gov.uz сайтида мавжуд хизматларни олиш учун бир неча километрлаб йўл босишга, яна навбат кутишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси вакиллари ҳам давлатимиз раҳбарининг топшириқларига хамда“ Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоясига асосан аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизимини йўлга қўйди. Адлия бошқармаси эндиликда бошқарма тасарруфидаги барча Давлат хизматлари марказлари ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимлари ҳар бир маҳаллага бориб, хонадонма хонадон юриб, фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш билан бирга, уларни қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб боришини йўлга қўйди. Шунингдек, Марказ ходимлари ўша ернинг ўзида сайёр хизматлар кўрсатмоқда.

Маҳаллабай ишлаш тизими аҳолининг давлат хизматлари марказларига бўлган холис фикрини ўрганиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш орқали фаолиятимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, халқимизнинг давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш имконини ҳам беради. Мана шуларни инобатга олиб, жойларда Марказ ва ФҲДЁ бўлимлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Улар маҳаллалар кесимида уйма-уй юриб, фуқароларга ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш билан бирга махсус автобусда фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиб, ўша ернинг ўзида давлат хизматларини кўрсатишмоқда.

Бундан ташқари аҳолига енгиллик яратиш мақсадида туман марказидан узоқда жойлашган ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат хизматлари марказининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди.

Бунда асосий эътибор аҳолига энгиллик яратиш, уларнинг вақтини тежаш, навбат кутиб қолиш ҳолатларини камайтиришга қаратилди ва ушбу мақсадлар учун филиаллар замонавий компъютер ва сифатли интернет билан тўлиқ таъминланди.

Ойжамол Хасанова, Шўрчи туман давлат хизматлари маркази бош мутахасиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan