ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бойсунда қаздорнинг маъмурий биноси сотувга чиқарилди

Бойсун туманидаги фермер хўжаликларидан бири ўзининг фаолият турини янада ривожлантириш мақсади борлигини билдириб, тумандаги тижорат банкидан катта вадалар эвазига имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлади.

Бироқ, фермер хўжалиги раҳбари олинган кредитни ўз вақтида қайтаришни мақсад қилмасдан тўловлардан бўйин товлаб келади.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судида атрофлича кўриб чиқилиб, фермер хўжалиги ҳисобидан банк фойдасига 573 миллион 20 минг сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш белгиланади.

Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор фермер хўжалигининг барча ҳисобрақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари юборилади.

Шунингдек, олинган кредит эвазига гаров таъминоти сифатида қўйилган туман марказида жойлашган 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси хатловга олинади ва мутахассис ёрдамида баҳоланиб, реализация қилиш мақсадида онлайн аукцион савдоларига бошланғич баҳоси 962 миллион 500 минг сўм билан савдога чиқарилди.

Келгусида сотувдан тушган пул маблағлари кредит қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan