ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қумқўрғонда икки нафар ишчининг 80 миллион сўм тўланмаган иш ҳақи ундирилди

Қумқўрғон туманида фаолият олиб борувчи Агросервис МТП 2017 масъуляти чекланган жамиятидан икки нафар ходимининг жами 80 миллион 289 минг 191 сўм иш ҳақи ва ўз вақтида тўланмаган солиқ тўловларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулкларини аниқлаш мақсадида мутасадди ташкилотларга сўровномалар юборилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятнинг “Комбайн 2366” махсус техника воситаси борлиги аниқланиб, хатловга олинди ва белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиниши ҳақида жамият раҳбари огоҳлантирилди.

Суд ҳужжатлари ижроси белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги сабабли хатлаб олинган “Комбайн 2366” махсус техника воситаси онлайн аукцион савдоларига бошланғич баҳоси
184 миллион 189 минг 59 сўм билан савдога чиқарилди ва натижада
250 миллион497 минг 120 сўмга сотилди.

Шундан сўнг, ундирувлар навбати бўйича 80 миллион 289 минг
191 сўм иш ҳақи икки нафар фуқарога тўлиқ тўлаб берилди ва қолган пул маблағи эса қарздор жамиятнинг суд қарорига асосан тўланмаган солиқ қарздорлигига йўналтирилди.

ИброҳимАвазов, МИБ Қумқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan