ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бандихонлик ва ангорлик валютафурушлар фаолиятига чек қўйилди

Фуқаро С.Б. мунтазам равишда валюта савдоси билан шуғулланб келган. Навбатдаги харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10200 сўмдан ҳисоблаб, 2700 АҚШ долларини 27 млн. 540 минг сўмга сотаётган вақтида Департаментнинг Қизириқ туман бўлими ходимлари томоиндан Бандихон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда ушланди. Қонунбузардан жами 3200 АҚШ доллари ва 100 минг сўм  ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

 

Шунингдек, яна бир фуқаро Г.К. ҳам мунтазам равишда чет эл валютасини олиш ва сотиш билан шуғулланиб келган. Харидорга ҳар бир АҚШ долларини 10300 сўмдан ҳисоблаб, жами
3000 АҚШ долларини 30 900,0 минг сўмга сотаётган вақтида Департаментининг Музработ туман бўлими ходимлари томонидан Ангор туман марказида ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.

Ҳуқуқбузардан холислар иштирокида 3000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан валютафурушларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan