Пенсия тайинлашда фуқароларга давлат архивларидан маълумотнома олиб келиш талаби бекор қилиниши мумкин. Пенсияларни тайинлашда иш хақи ва иш стажи тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш бўйича ягона ахборот тизими яратилмоқда.
«Ўзархив» агентлиги томонидан фуқароларга давлат пенсияларни тайинлашда иш хақи ва иш стажи тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш бўйича ягона ахборот тизими яратилмоқда. Тизим тажриба-синов тарзида жорий йил 1 апрелдан ишга тушиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда агентлик директор Улуғбек Юсупов маълум қилди.
2019 йил давлат архивларига 224 мингдан ортиқ фуқаро шахсан ташриф буюрган ва уларнинг кўпчилик шахсий таркибга оид ҳужжатлардан маълумотнома сўраган. Эндиликда ягона ахборот тизими орқали агентлик Пенсия жамғармасига сўралган маълумотнома электрон тарзда етказиб бериши мумкин.
«Ушбу маълумотномаларни олиш учун давлат архивларига вақт сарфлаб келишлари талаб этилмайди. Давлат архивларига ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни юбориш ва уларни жавобларини олиш билан эндиликда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлинмалари шуғулланади. Фуқароларга давлат архивларидан маълумотнома олиб келиш талабини қўйиш бекор қилиниши кўзда тутилмоқда», — деди Улуғбек Юсупов.
Унинг айтишича, ҳужжатларнинг барчасини рақамлаштириш катта маблағ, вақт ва меҳнат талаб этади. Қолаверса, шахсий таркибга оид ҳужжатлар 75 йил сақланади ва амалда унга бир марта мурожаат қилинади.
Улуғбек Юсуповнинг таъкидлашича, пенсия тайинланиши учун фуқароларни сарсон қилмаслик мақсадида Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш кифоя бўлади.
Улуғбек Юсупов. Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
«Биз тизимни рақамлаштирдик. Унга кўра, жамғармадан тушган сўровга қараб, маълумотнома юборилади», — дея қўшимча қилди у.
Агентлик ушбу тизимни Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Жорий йил якунига қадар лойиҳа қамрови бутун республикага ёйилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида пенсия ёшига етган шахс фақат битта паспорти билан мутасадди ташкилотга мурожаат қилиши зарурлигини уқтирганди. Давлат раҳбари турли қоғозбозликка чек қўйишга чақирган.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда....
Москвада бўлиб ўтган музокараларда қуйидагилар ҳақида келишиб олинди: ▪️ Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида ҳафтасига 1000дан ортиқ мунтазам қатновлар бажариш,...
Ҳонгконгдан Ню-Деҳлига учган Air India’га тегишли Airbus A321 самолёти қўнганидан сўнг ёнғин юз берди. Электр генератори ёнган лайнердаги барча йўловчилар...
Tenaga Nasional Berhad компанияси Ўзбекистонда кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш ҳамда электр тармоқларини янгилашга инвестиция киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Dunyo...
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати — «103» фаолияти махсус «Call-back» тизими орқали назорат қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, жорий...
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жабҳаларида ҳарби-ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказиб келинмоқда. Ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик...
Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – (71) 239-85-59; Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси...
Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши инфекцияли яллиғланиш касаллигидир. Бу йуллар умумий қилиб олганда 2 га бўлинади , биринчи қисми орқали буйракларда хосил бўлган сийдик қовуқда тўпланади. Иккинчи қисм орқали эса сийдик қовуқдан...
Соч турли сабаблар билан тўкилиши мумкин. Биринчи навбатда, сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, мисол учун соч ювишда, бўяшда, турмаклашда йўл...