ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда электросамокат иштирокидаги ЙТҲ ўлим билан тугади

27 ёшли йигит электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.103views0repliesУлашинг0

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 5 июль куни куни тахминан соат 01:55 ларда Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида 1995 йилда туғилган С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.Ҳодиса натижасида, электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan