ЖАМИЯТ

Андижонда 16 ёшли боланинг қўли гўшт қиймалагичга кириб кетди

Андижон вилояти Марҳамат туманида 16 ёшли боланинг қўли гўшт қиймалагичка кириб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шаҳрихон тумани Ок кўприк маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган фукаро Н. И.нинг ўнг кўлини Марҳамат туманидаги умумий овқатланиш шахобчаларидан бирида иш фаолият олиб бораётган вақтида эътиборсизлик сабаб ошхона гўшт киймалагичи тортиб кетган. Шундан сўнг у Республика шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган ва вилоят ФВБнинг тезкор қутқарув отряди ходимлари махсус темир кесувчи асбоб-ускуналар ёрдамида боланинг қўли чиқариб олинган.

Фото: Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Жарроҳлар билан ўтказилган ушбу жараён бартараф этилишига салкам бир соат вакт талаб этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда фукаро Н.И.нинг аҳволи ўртача ва ҳозирда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимида сақланмокда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan