ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни қарийб 2 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган. Республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 172,8 минг кишига кўпайган, аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan