Ёш авлод таълим-тарбиясида бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар, шунингдек, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудидан 100 та замонавий турар-жой қурилади.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу туманда бўлиб, жамоатчилик фаоллари билан биргаликда мазкур уй-жойларнинг тамал тошини қўйди ва қурилиш ишларига старт берди.
Мазкур уй-жойларни танлов асосида 50 нафардан жами 100 нафар самарали меҳнат қилиб келаётган, юртимиз ривожи ва аҳоли саломатлиги йўлида кўплаб шогирдларни етиштираётган ҳалол ва фидойи ўқитувчи ҳамда шифокорларга Президентимиз номидан совға қилинади.
Саховатпеша тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан бунёд эталаётан кўп қаватли уй-жойларни 2024 йилнинг март ойида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.